ПИЁДАЛАР ЙЎЛАКЛАРИ ҲАМ БУНЁД ЭТИЛМОҚДА
Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги “Боғдон” маҳалласидаги Шароф Рашидов кўчасининг бир қисмида хиёбон ташкил этилган эди.
Ана шу хиёбон пиёдалар йўлаги ҳам бунёд этилди. Фориш туман автомобил йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси жамоаси томонидан ана шу пиёдалар йўлагига қум-шағал тўкиб текисланиб, асфальт қоплама ётқизилди.
Бу каби ишлар туманнинг “Ўзбекистон” маҳалласидаги Бахт кўчасида ҳам бошлаб юборилди. Бу кўчада йўлнинг икки тарафида икки километрдан зиёд пиёдалар йўлаги бунёд этишга киришилди. Шунингдек, йўл четларига тунги ёритгичлар ҳам ўрнатилади.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)