Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШЛИК ПИЛЛАКОРЛАР ЗАФАР ҚУЧИШДИ

ФОРИШЛИК ПИЛЛАКОРЛАР ЗАФАР ҚУЧИШДИ

07 июнь 2023 йил
212
0

Фориш туман пиллакорлари бу йил ҳар йилгидан ҳам кўп “кумуш тола” етиштиришиб, йиллик шартнома режасини ортиғи билан бажаришди.
Фориш туманида бу йил кўзланган пилла ҳосили етиштириш учун 309 та фермер хўжаликлари ва 530 нафар касаначилар билан шартнома тузилди. Тарқатилган ипак қурти агротехник талаблар ва мутахассислар маслаҳати асосида парваришланди. Шу боис ҳам етиштирилган ҳосилнинг асосий қисми юқори навларга қабул қилинди.
Бу йилги ҳосилни етиштиришда “Қўлба” маҳалласидан Валентина Қўзибоқарова, “Учма” маҳалласидан Ҳусан Эшбўлов, Мунаввар Ҳусанова, “Нурак” маҳалласидан Нодира Эргашева, Яшин Эрмонов, Баҳодир Эшбеков, Диёра Эшбекова, “Оқтепа” маҳалласидан Барно Хушбоқова, “Гараша” маҳалласидан Жумагул Шамсиева, Нодира Эргашева сингари касаначилар шартнома режаларини 110-120 фоизга ошириб бажардилар.
Фориш туманида келгуси йилларда ҳам пилладан мўл ҳосил етиштириш учун ҳозирдан мустаҳкам замин яратилмоқда. Жорий йил кўкламда туманда пилла озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида ариқ бўйларига 30 минг тупдан зиёд тут кўчатлари экилди. “Қораабдол ота” маҳалласида 5 гектар ерда тут плантациялари ташкил этилди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар