ФОРИШЛИК ПИЛЛАКОРЛАР МАВСУМНИ БОШЛАБ ЮБОРИШДИ
Пилла йилнинг дастлабки ҳосили. Форишлик пиллакорлар жорий йилда пилладан ҳар йилгидан ҳам кўп ҳосил етиштиришга аҳд қилишган.
Фориш туманида 2023 йилда 48 тонна пилла ҳосили етиштириш белгиланган. Ушбу ҳосилни етиштириш учун 309 та фермер хўжаликлари ва 530 нафар касаначилар билан пилла етиштириш бўйича шартномалар тузилган.
Бу йил етиштирилган 1 килограмм пилла ҳосили учун фермер хўжаликлари ва касаначиларга 40 000 сўмдан пул тўлаб берилади. Бир ой давомида оиласида 1 қути ипак қурти боқиб, пилла ҳосили етиштирган оила, оила бюджетига яхшигина даромад қилиши мумкин.
Фориш туманида ипак қуртининг озуқа базаси ҳисобланган тутчиликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор бериляпти. Жорий йилда аҳолига томорқа четлари, ариқ бўйларига экиш учун 30 минг туп тут кўчатлари тарқатилди. Бундан ташқари “Қораабдол ота” маҳалласида 5 гектар, “Ўхум” маҳалласида 5 гектар ерда тут плантациялари ташкил этилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.