Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

20 март 2022 йил
314
0

Ижтимоий тармоқларда “Фориш туман йўллари таъмирталаб ва абгор аҳволдалигидан шикоят қилиб, мутасадди ташкилотлардан йўлларни таъмирлаб беришлари сўралган” хабар тарқалди.
Туман автомобил йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонасидан берилган маълумотга кўра 4Р36 “Жиззах – Янгиқишлоқ – Қизилча – Қизилқум” автомобил йўлининг 69-71 ва 66-68 километрлар оралиғида 2021 – 2022 йиллар давомида “Иштихон транс сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бунга Жиззах вилоят ягона буюртмачи “Инжинеринг” компанияси буюртмачи ҳисобланади.
2021 – 2022 йилларда “Иштихон транс сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан мазкур 4 Р 36 автомобил йўлининг 69-71 ва 66-68 километр бўлган қисмида автомобил йўли ёқасида йўл бўйлаб пиёдалар бетон йўлаклари, сув ўтказиш бетон ариқлари, йўлни бўлиб турувчи ва икки томонлама автомобил қатновини таъминловчи (РП) бетон тўсиқлари, йўл ўрталарига тунги ёритгичлар ўрнатилди.
Жорий йилнинг 10-24 март кунларидаги кучли ёғингарчиликлар натижасида автомобил йўлининг автомобиллар қатнови қисми бузилган. Айни кунда йўлнинг бузилган қисмлари қум-шағал тўкиб текисланиб, асфальт қоплама ётқизишга тайёрланмоқда.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар