Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ФОРИШ ТУМАНИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

31 март 2023 йил
238
0

Фориш туман 1-сектор ҳудудидаги “Боғдон” маҳалласида жойлашган туман маданият марказида “Боғдон” маҳалласи аҳолиси иштирокида туман Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституциясининг лойиҳасини туманда аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, унинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтиришга бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди.
“Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида бўлиб ўтган ушбу тарғибот тадбири давомида Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, соҳага доир муҳим жиҳатлар хусусида маълумотлар берилди. Асосий Қонунимиз мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлида қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг хуқуқий пойдевори – келажагимизнинг ишончли кафолати эканлиги таъкидланди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Элнора Умматова Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси ва унга киритилаётган ўзгартишлар ҳақида батафсил маълумотлар берди ва Референдум жорий йилнинг 30 апрель, якшанба кунига белгиланганлиги ва унда ҳар биримиз иштирок этиб ўз фуқаролик бурчимизни бажармоғимиз лозимлигини қайд этиб ўтди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар