Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ТАРҒИБОТ ГУРУҲЛАРИ АЪЗОЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ

ТАРҒИБОТ ГУРУҲЛАРИ АЪЗОЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ

29 март 2023 йил
130
0

Фориш тумани 2-сектор ҳудудидаги 6 та яъни “Нарвон”, “Қораабдол ота”, Мусоқул Оролов номли, “Мустақиллик”, “Илонли”, “Гараша” маҳаллаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоят Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят бўлинмаси раҳбари Ҳусан Абдуниязов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фориш туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Достон Жонадиловлар томонидан маҳалла тарғибот гуруҳлари аъзолари билан мулоқот ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоят Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят бўлинмаси раҳбари Ҳусан Абдуниязовлар сўзга чиқиб, Бош қомусимизга киритилаётган ўзгаришлар мазмун моҳияти, аҳолининг ижтимоий ва моддий фаровонлигини таъминлашга қаратилган асосий жиҳатлари ҳақида тушунчалар бердилар.
Шунингдек, тарғиботчиларга аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари жараёнида мамлакатимизда кейинги йилларда барча соҳаларда эришилаётган ютуқлар ҳақида ҳам мисоллар асосида батафсил маълумотлар бериш, конституциявий ислоҳотларда “инсон – жамият – давлат” деган тамойил илгари сурилгани, мамлакатимизда инсон қадри, ҳақ-ҳуқуқлари, шаъни ҳар нарсадан устун эканлигини аҳолига кенг тушинтириш юзасидан тавсиялар берилди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар