МЕН БЕФАРҚ ЭМАСМАН
Фориш тумани мудофаа ишлари бўлими ходимлари иштирокида “Мен бефарқ эмасман” шиори остида референдумга бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққан туман мудофаа ишлар бўлими бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Жўрабек Аллоёров иштирокчиларга Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, соҳага доир муҳим жиҳатлар хусусида маълумотлар беришди. Шунингдек, асосий Қонунимиз мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлида қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг ҳуқуқий пойдевори – келажагимизнинг ишончли кафолати эканлигини таъкидлашди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
![ФОРИШ ТУМАНИДА ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯГА БАҒИШЛАНГАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ](/uploads/posts/2023-03/1679978470_2023-03-28_094010.jpg)
28 март 2023, Вторник
ФОРИШ ТУМАНИДА ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯГА БАҒИШЛАНГАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Изоҳлар (0)