РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ўзбекистон Ахборот агентлиги расмий каналида 2022 йил 5 апрел куни “Жиззахлик ҳунарманд нидоси: “Кредит ололмадим, субсидия берилмади, дипломим йўқлиги учун мактабда тўгарак ҳам очолмадим” деб номланган танқидий мақола жойлаштирилган.
Ушбу танқидий мақола Фориш туманига маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича республикадан бириктирилган вакил Шерзод Пиримқулов, Фориш туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи Фаррух Каримов ва мурожаат эгаси Эрмон Абдуалимов иштирокида атрофлича ўрганиб чиқилди.
Ўрганувчилар фуқаро Эрмон Абдуалимов суҳбат ўтказганда интернет тармоғи орқали “Жиззахлик ҳунарманд нидоси – “Кредит ололмадим,субсидия беришмади, дипломим йўқлиги учун мактабда тўгарак ҳам очолмадим” сарлавҳа остида ёзилган мурожаатда ҳунарманд Эрмон Бўронов деб ёзилгани, унинг исми фамиляси Эрмон Абдуалимов эканлиги мурожаат унга тегишли эмаслигини, кредит олиш ва бошқа масалалар бўйича бирор бир ташкилотга эътирози йўқлигини маълум қилган.
Ҳунарманд Эрмон Абдуалимов ҳақиқатдан ҳам Фориш тумани “Сайёд” маҳалласида истиқомат қилади. Ҳунармандчилик унга ота мерос бўлиб, оиласини шу ҳисобдан тебратиб, шогирдлар ҳам тайёрлаб келмоқда. Ёғочдан турли буюмлар ясаётган ҳунармандчилик маҳсулотлари бозорда харидоргир.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.