Фориш туман бўйича 2024 йилда жамоатчилик фикри асосида ғолиб таклифларни “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги”ги ПҚ-5072-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2024 йил 30 январдаги КҚ-666-IV-сонли қарори хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 ноябрдаги 425 сонли қарорлари ижросини таьминлаш мақсадида халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги”ги ПҚ-5072-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2024 йил 30 январдаги
КҚ-666-IV- сонли қарори ва 2022 йил 26 январдаги “Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҚҚ-302-IV-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
- Фориш тумани бўйича 2024 йилда жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш бўйича манзилли рўйхат иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Буюртмачилар белгиланган тартибда иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ДМБАТ дастурида (4017) шахсий ғазна хисобварағи очиш чорасини кўрсин. Ушбу ғолиб бўлган таклифлар тўлиқ молиялаштирилиб бўлингандан сўнг (касса харажатидан) ортган маблағ ўн иш куни ичида Фориш туман ҳокимлиги қошида очилган фуқаролар ташаббуси жамғармаси шахсий ғазна хисобварағига тўлиқ қайтариш вазифаси юклатилсин. Ғолиб бўлган 6 та таклифлар учун жами 7466,6 млн сўм маблағ ажратиш вазифаси топширилсин:
1-ўрин: 3694 та овоз тўплаган таклиф (ID:048335275004) бўйича “Илонли МФЙ Хайдар ота қишлоғи ички йўлларини кенгайтириб шағаллаштириш хамда асфальт йўл ётқизиш” таклифи учун 1360,0 млн.сўм маблағни "Жиззах минтақавий йўлларга бюртмачи хизмати" ДУКга;
2-ўрин: 3693 та овоз тўплаган таклиф (ID:048345314004) бўйича “Гараша МФЙ Гараша қишлоғи ички йўлни асфальт қилиш” таклифи учун 1360,0 млн.сўм маблағни "Жиззах минтақавий йўлларга бюртмачи хизмати" ДУКга;
3-ўрин: 3685 та овоз тўплаган таклиф (ID:048335415004) бўйича “Оқтепа МФЙда жойлашган Ёмчи қишлоғи маркази билан 6-мактаб олдидан ўтувчи асфалт қопламали йўл билан боғловчи 2684 м ли тупроқли йўл таьмири” таклифи учун 1360,0 млн.сўм маблағни "Жиззах минтақавий йўлларга бюртмачи хизмати" ДУКга;
4-ўрин: 3485 та овоз тўплаган таклиф (ID:048335394004) бўйича “Қораобдол ота МФЙ Шохусмон қишлоғидаги асосий йўлни асфалтлаштириш” таклифи учун 1360,0 млн.сўм маблағни "Жиззах минтақавий йўлларга бюртмачи хизмати" ДУКга;
5-ўрин: 3453 та овоз тўплаган таклиф (ID:048354704004) бўйича “Нурак МФЙ Баландки байрам қишлоғи билан Қорахон қишлоғини боғловчи 2000 метр тошли йўлни асфалт қилиш ўқувчиларнинг мактабга келиш ва кетиш учун пиёдалар йўлакчасини шакллантириш” таклифи учун 1013.3 млн сўм маблағни "Жиззах минтақавий йўлларга бюртмачи хизмати" ДУКга;
Қўшимча:
6-ўрин: 3397 та овоз тўплаган таклиф (ID:048346592004) бўйича “Дўстлик МФЙ Андиген қишлоғи хазрати эшон халифа зиёратгохига борувчи йўлни янгидан асфалт қилиш” таклифи учун 1013.3 млн сўм маблағни "Жиззах минтақавий йўлларга бюртмачи хизмати" ДУКга;
- Туман ҳокимлиги бош хисобчисига ғолиб деб топилган таклифларга фуқаролар ташаббуси жамғармасидан иловада келтирилган амалга оширишнинг аниқланган қиймати миқдорида маблағ ажратиш вазифаси юклатилсин.
- Туман Ғазначилик бўлинмаси (О.Эгамов)га шартномаларни рўйхатдан ўтказишда “Давлат ҳаридлари тўғрисида”ги Қонун талабларига қатъий риоя этилганлиги юзасидан дастлабки ва жорий назоратни амалга ошириш ҳамда маблағларни тегишли тартибда молиялаштирилишини таъминласин. Ушбу маблағларни манзилли рўйхатда кўрсатилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирсин ва ушбу маблағларнинг бошқа мақсадларга ишлатилиши таъқиқлансин.
- Ишчи комиссия ва туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Р.Каримов)ларга халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағлари ҳисобидан, жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш бўйича Манзилли рўйхат” ва бошқа ахборотларни Ўзбекистон Республикаси “Очиқ бюджет” ахборот порталида ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайти орқали аҳоли ва кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этиб бориши ва ҳар чорак якуни бўйича Халқ депутатлари туман Кенгашига амалга оширилган ишлар бўйича ахборот бериб бориш вазифаси юклатилсин.
- Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” доимий комиссияси туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Узоқов зиммасига юклатилсин.
- Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Туман ҳокими И.Матиев
Қарорни бу ердан юклаб олинг
скачать dle 12.0