Инсонларни йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоларини, кундалик ташвишларини самарали ечимини топиш ҳамда аҳоли билан юзма-юз мулоқотда бўлиш мақсадида вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошчилигида Республикаси Президентининг вилоят Халқ қабулхонаси мудири, вилоятдаги бошқарма, ташкилотлар раҳбарлари, туманнинг сектор раҳбарлари иштирокида Фориш туманининг чекка маҳалласи бўлган "Нарвон" маҳалласида сайёр қабул ўтказди.
Бу галги сайёр қабулда ҳам асосий эътибор аҳоли мурожаатларини ўрганиш, кўтарилган муаммоларни жойида ҳал этишга қаратилди.
Қабулда аҳоли фаровонлигини таъминлаш, яшаш шароитини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллалардаги ободонлаштириш, қурилиш, тупроқ йўлларини таъмирлаш, ичимлик суви, электр энергияси ва газ таъминоти, истиқболли бизнес режасига эга фуқароларга кредит ажратиш, даволанишда кўмаклашиш, ер ажратиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва фуқароларни қийнаб келаётган бошқа муаммолар тингланди.
Сайёр қабулга келган фуқароларни вилоят ҳокими ва ташкилотлар бўйича секторлар ҳамда вилоят идора ва ташкилотлар раҳбарлари гуруҳларга бўлинган ҳолда бирма-бир қабул қилиб, юзма-юз мулоқотда бўлишди.
Фуқаролар мурожаатлари тингланиб, қайд этиб борилди. Қабулда 107 нафар фуқаролардан 115 га яқин мурожаатлар қабул қилинди. 33 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди.
Қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этиладиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга топшириқ берилди.
Эслатиб ўтамиз, вилоят ҳокими иштирокидаги сайёр қабул барча туман-шаҳарларда бўлиб ўтмоқда.