Фориш туманида Республика ишчи гуруҳи томонидан аҳоли муаммолари ва мурожаатлари билан ишлаш ва уларни ҳал этиш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш ҳамда мурожаатлар билан ишлашни кучайтириш бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур ўрганишлар доирасида Давлат бошқаруви академияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали ва Жиззах вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида Фориш тумани сектор раҳбарлари ҳамда “маҳалла еттилиги” аъзолари учун ўқув-семинарлар бўлиб ўтмоқда.
Дастлаб семинарни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов очиб берди ва Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари Ҳамид Ҳасанов, Давлат бошқаруви академияси проректори Алишер Умаровлар ўз маърузалари билан иштирок этмоқда.