Фориш тумани ҳокимлигида ташкил этилган ўқув-семинар давомида аҳоли муаммолари ва мурожаатлари билан ишлаш ва уларни ҳал этиш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш ҳамда мурожаатлар билан ишлашни кучайтириш борасида масалалар муҳокама қилинди.
Шундан сўнг Давлат бошқаруви академияси проректори Алишер Умаров ва Давлат бошқаруви академияси ўқитувчи, профессорлари туманнинг оғир ҳудудлари ҳисобланган Амир Темур номли, “Оқтом” ва “Қизилқум” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги еттилик фаолияти билан яқиндан танишдилар.