Фориш туман автомобил йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси томонидан тақдим этилган маълумотда таъкидланишича туман худудидан ўтган маҳаллий ахамиятдаги 4к236 “Янгиқишлоқ ш.-Банд дахаси” автомобиль йўлининг узунлиги 11 км.ни ташкил этиб, III-тоифали асфальтобетон йўл хисобланади.
Корхона мутахассилари томонидан маҳаллий ахамиятдаги 4к236 “Янгиқишлоқ ш.-Банд дахаси” автомобиль йўли ҳолати ўрганиб чиқилиб, йўлининг икки чети махсус грейдер техникасида суриб текисланиб чиқилди, эскирган йўл белгилари “ЎзАвтойўлбелги” УК томонидан ажратилган янги нур қайтарувчи йўл белгиларига алмаштирилди.
Шунингдек, йўлида ҳосил бўлган чуқурчалар кенгайиб кетишини олдини олиш мақсадида қум-шағал билан таъмирланиб чиқилди.
Жиззах вилояти Автомобиль йўллари худудий бош бошқармаси томонидан 2024 йилда бажариладиган жорий таъмирлаш ишлари учун манзилли дастур асосида лимит маблағлари ажратилмоқда.
Белгиланган тартибда шартномалар тузилиб молиялаштириш очилса мазкур умумфойдаланувдаги автомобил йўлида жорий таъмирлаш ишлари бошланади ва жорий йилнинг II-чорак якуни билан тўлиқ бартараф этиш чоралари кўрилади.
Ҳозирда корхонамиз томонидан мазкур йўлда қишки қаров, сақлаш ишлари бажарилмоқда, дейилган маълумотда.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.