Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сон қарори билан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича низом тасдиқланди. Низомга асосан қуйидаги қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари амалга оширилади. Жумладан, ишсиз хотин-қизларни бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашилади. Бундан ташқари, боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун – бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда уларни уй-жойини таъмирлаш, ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун – тиббий ёрдамлар кўрсатилади.
Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун – ижара компенсatsiясини тўлаш, ижтимоий уйларга жойлаштириш, уй-жой билан таъминлаш, қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар учун – бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида томорқадан ва деҳқончиликдан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашилади
У.ЯКУБЖАНОВ,
Фориш туман адлия бўлими ЮХКМ бош юрисконсулъти.