Шаҳзод Ҳайитбоев (суратда ўртада қорабелбоғда) Фориш тумани, 2-сектор ҳудудидаги “Гараша” маҳалласида жойлашган 78-умумтаълим мактабида кейин эса шу маҳалладаги Гараша ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида “Ахборот технологиялари” йўналиши бўйича таҳсил олди. Айни кунда эса Жиззах шаҳрида Ҳиндистон билан ҳамкорликда фаолият бошлаган Самбхрам университети “Ахборот технологиялари” фанлари йўналиши талабаси. У аъло ўқиши, муносиб хулқи билан тенгдошларига намуна бўлмоқда, маҳоратли спортчи.
Шаҳзод Ҳайитбоев яқинда Тошкент шаҳрида Фидокан карате-до бўйича бўлиб ўтган халқаро турнирда иштирок этиб, Ката баҳсида фахрли 1-ўринни, Кумите баҳсида 70 кг. вазн тоифасида 3-ўринни қўлга киритди. Ана шундай фидойи ёшларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.