Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фориш туманидаги Халқ қабулхонаси, туман Адлия бўлими ва фавқулотда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан янгиланаётган Конституция муносабати билан ўтказиладиган Референдумга референдум участкаларининг тайёргарлик ҳолати доимий ўрганиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 23-25 март кунлари ўтказилган ўрганишлар давомида 57 та референдум ўтказувчи участкаларда жами 306 та камчиликлар аниқланган бўлиб, ушбу камчиликларнинг 75 таси 1-секторга, 51 таси 2-сектор, 109 таси 3-сектор ва 71 таси 4-сектор ҳудудида жойлашган участкаларга тўғри келади.
Аниқланган камчиликлар умумлаштирилиб, бартараф этиш юзасидан сектор раҳбарларига ва участкаларга бириктирилган ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди. Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини раис, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ҳудудий профилактика инспектори ҳамда маҳалла фаоллари томонидан уйма-уй юриш орқали аҳолига юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, референдум ҳақида ҳамда янги қабул қилинадиган Конституциянинг мазмун-моҳияти бўйича олиб борилаётган тарғибот ишлари ҳам ўрганилди.
Туманимизнинг “Ўзбекистон” ва “Ойбек” номли маҳаллалар фаоллари тарғибот тадбирларини ўтказишда бошқа маҳаллаларга ўрнак бўладиган даражада ишларни самарали ташкил этганлиги, яъни тарғибот тадбирлари давомида хонадонларда мавжуд муаммоларни ўрганишга ва уларни ечимини топишга, аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиш, аҳолини тадбиркорликка жалб этишга ва ободончилик ишларига эътибор қаратаётганлиги маълум бўлди.
Достон ЖОНАДИЛОВ,
Фориш тумани Халқ қабулхонаси мудири.