Фориш туманида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Ўзбекистон ёшлар мамлакати” шиори остида ёшлар сайли ташкил этилди.
Ёшлар сайли давомида ёшлар ўртасида турли кўрик-танловлар, мусобақалар, шеърхонлик кечалари ташкил этилди. Ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида китобхонлик тарғибот тадбирлари ҳам ташкил этилди.
“Ўзбекистон ёшлар мамлакати” шиори остида ўтказилган тадбир давомида ёшлар иштирокида “Менинг Конституциям”, “Конституция ўзимизники, бефарқ эмасман” мавзуларида тарғибот тадбирлари ҳам амалга оширилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.