Мамлакатимизнинг барча ҳудудида бўлгани каби Фориш туманида ҳам “Тоза ҳаво” ойлиги тадбирлари бошланди. Табиат ресурслари, ички ишлар, соғлқини сақлаш соҳалари ходимлари билан ҳамкорликда
кеча 10 апрелдан «Тоза ҳаво» ойлиги тадбири бошланди. Табиат ресурслари, ички ишлар ҳамда соғлиқни сақлаш соҳалари билан биргаликда ўтказиладиган тадбирдан мақсад туман ҳудудида автотранспортлар ташламаларини камайтиришдир.
Таъкидланишича, сўнгги йилларда ишлаб чиқариш корхоналари, автомобиллар сонининг кўпайиши атмосферага чиқарилаётган ташламалар миқдорининг сезиларли ортишига сабаб бўлмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича бугунги кунда мамлакатимизда 4 млн.га яқин автотранспорт воситалари мавжуд экан. Шундан 100 мингтаси носоз ҳисобланади. Улардан атмосферага бир йилда ўртача 1,3 млн. тонна зарарли ташламалар ташланади, бу умумий ташламаларнинг 63,0 фоизини ташкил этади.
Транспорт воситалари сонининг кундан-кунга ортиши натижасида ташламалар миқдори 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 26 минг тоннага кўпайган. Бунга фойдаланиладиган ёқилғи турининг сифати, аҳолининг жамоат транспортларидан етарли даражада фойдаланмасдан, ўз автотранспорт воситаларида юришлари, автоулов эгаларининг ўз автотранспортларининг техник созлигига етарли даражада эътибор қаратмасликларини асосий сабаблар сифатида келтириш мумкин.
“Тоза ҳаво” ойлиги тадбири давомида туман ҳудудидаги йўл-патруль масканларида, кўчаларда бензин, дизель, табиий сиқилган ва суюлтирилган газда ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли газлар миқдори махсус асбоб-ускуналар орқали кўрикдан ўтказилади.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.