Томорқа даромад манбаи. Ундан самарали фойдаланган хонадон эгалари ўз оиласи фаровонлигини таъминлаш билан бирга бозорларимиз тўкинлигига ҳам ҳисса қўшади.
Фориш туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари, жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маҳаллага тайинланган ҳоким ёрдамчилари, профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда томорқадан самарали фойдаланиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.
Навбатдаги тадбир туманнинг 4-сектор ҳудудидаги “Ўзбекистон” маҳалласида бўлди. Тарғибот гуруҳи аъзолари шу маҳаллада яшовчи Алик Ражабов хонадонида бўлишиб, томорқадан қандай фойдаланаётганини ўрганишди, зарур тавсиялар беришди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.