Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги “Ўхум” маҳалласида спорт билан шуғулланувчи ёшлар сафи ортиб бормоқда.
Жумладан, бу борада “Ўхум” маҳалласи ёшлар етакчиси Иброҳим Ҳамробоев ва маҳалла ҳудудидаги Мўлали қишлоғи оқсоқоллари Бекқул Нуров қишлоқ ёшлари ўртасида ҳар куни эрталаб “Бир ватанда, бир вақтда, бир хил масофага, бир мақсадда бирга югурамиз” шиори остида югуриш марафонларини ўтказиб боришяпти. Қишлоқ ёшлари уларни қўллаб-қувватлагани ҳисобига қишлоқда спорт билан шуғулланувчи ёшлар кўпайиб бормоқда.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.