Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги “Учма” маҳалласида жойлашган 19-умумталим мактабида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутати Бозоргул Тўраева, Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши депутати Қобил Хидиров ва туман Адлия бўлимининг юридик хизмати кўрсатиш маркази бошлиғи Фарид Тўйчиевлар иштирокида умумтаълим мактаби ўқитувчилари, маҳаллалар аҳолиси ва ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлар, фермерлар ўртасида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон Республикасининг Янгиланаётган Конституцияси мазмун моҳиятини батафсил тушинтириб бердилар.
Шунингдек, тарғибот тадбирида жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказиладиган умумхалқ референдуми ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.