Фориш тумани, 4-сектор ҳудудидаги "Осмонсой" маҳалласи ҳудудида жойлашган 3-умумталим мактабида маҳалла аҳолиси ва умумтаълим мактаби ўқитувчилар иштирокида юртимизда жорий йилнинг 30-апрел куни бўлиб ўтадиган умумхалқ Референдуми, Ўзбекистон Республикасининг янгиланаётган Конституцияси мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Тадбирда давомида туман иқтисодиёт бўлими мутахассиси, тарғибот гуруҳи аъзоси Шароф Ўнғалов сўзга чиқиб, Янгиланаётган Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегияси, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ва ишончли кафолати бўлиб хизмат қилишини таъкидлади ҳамда мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш борасида амалга оширилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.