Фориш туман ички ишлар бўлимида Ўзбекистон Республикасининг Янгиланаётган Конституцияси мазмун моҳиятини тарғиб қилиш бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ички ишлар бўлими шахсий таркиби иштирок этди.
Тарғибот тадбирида Фориш туман Адлия бўлими мутахассиси Бегзод Туропов, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Раъно Дауланова, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Амир Нишоновлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Янгиланаётган Конституцияси мазмун моҳиятини батафсил тушинтириб бердилар.
Шунингдек, тарғибот тадбирида жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказиладиган умумхалқ референдуми ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.