Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Нодира Каримова ва Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши котибияти мудири Раъно Даулонова туманнинг 3-сектор ҳудудидаги “Ойбек” номли маҳаллада бўлиб, хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан мулоқот қилишди.
Хонадонма-хонадон юриб мулоқот давомида аҳолига Ўзбекистон Республикасининг янгиланаётган Конституцияси мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар беришди. Мулоқот давомида кам таъминланган оилалар муаммолари ўрганилди. Аҳоли томонидан билдирилган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга юборилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.