Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 22 ноябрдаги 06-30-1/11-52-сонли хатида Бош вазир ўринбосари Ж.А.Қўчқоров томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Фориш туман ҳокимлиги мажлислар залида семинар ташкил этилди.
Ташкил этилган семинарда туман ҳокими ўринбосари ва тумандаги 25 та маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Семинарда иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан ҳоким ёрдамчиларига мавзу бўйича зарурий тушунтиришлар ва кўрсатмалар берилди.
Семинарда туман ҳокимининг ўринбосари, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қиқартириш бўлими мутахассислари, ҳоким ёрдамчилари, республикадан туманга маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича бириктирилган вакил, "Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш" маркази ходимлари иштирок этишди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.