Фориш тумани 3-сектор ҳудудидаги “Нурак” маҳалласидаги “Хўжабоғбон ота” зиёратгоҳи нафақат республикамиз вилоятларидан, балки дунёнинг бошқа мусулмон давлатларидан ҳам зиёратчилар ташриф буюрадиган муқаддас маскан.
Мазкур зиёртагоҳда кейинги йилларда кенг кўламдаги ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Халқимизда “Йўли сознинг машаққати оз” деган ибратли гап бор.
Айни кунда Фориш туман автомобил йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси йўлсозлари 3-сектор ҳудудидаги «Нурак» маҳалласидаги “Хўжабоғбон ота” зиёратгоҳига олиб борувчи 1,675 км. йўлни таъмирлаб, асфальт қоплама ётқиздилар. Бундан ташқари 500 кв.м бўлган автомобил йўлига ҳам асфальт қоплама ётқизиш ишлари бажарилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати