Жиззах вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан "Йил аёли", "Гендер тенглик фаоли", "Энг намунали бошланғич ташкилот", "Энг намунали тадбиркор аёл" танловларининг вилоят босқичи тақдирлаш маросими ҳамда йил давомида ижтимоий-сиёсий соҳада фаол бўлган хотин-қизларни рағбатлантиришга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Мазкур танловлар бўйича белгиланган коммисия аъзолари томонидан ҳар бир номзоднинг ишлари кўриб чиқилиб, ғолиблар аниқланди. Жумладан, "Йил аёли" танловида "Йилнинг энг яхши ижодкор аёли" номинацияси бўйича Фориш туманидан иштирок этган 11-мактаб ўқитувчиси Нилуфар Хурсанова ғолиб бўлди. Шунингдек, Севара Қосимова "Энг намунали бошланғич ташкилот" танловида "Энг намунали маҳалла хотин-қизлар бошланғич ташкилоти" номинацияси бўйича ғолиб деб топилиб, II даражали диплом билан тақдирланди.
Сабоҳат ҚЎНАРОВА,
туман оила ва хотин-қизлар бўлими етакчи мутахассиси.