Фориш тумани 3-сектор ҳудудидаги “Оқтом” маҳалласида маҳалла хотин-қизлар фаоли ва “Меҳнатобод” оилавий шифокорлик пункти ходимлари билан ҳамкорликда эрта никоҳ ва эрта туғруқнинг олдини олиш мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида 35-умумтаълим мактаби юқори синф қизлари ва маҳалла хотин-қизлари иштирок этишди.
Тадбирда “Меҳнатобод” оилавий шифокорлик пункти мудири, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Гулноз Икромова эрта никоҳ ва эрта туғруқнинг зарарли оқибатлари ҳақида мисоллар асосида йиғилганларга сўзлаб берди.
Тадбир савол-жавобга бой тарзда қизиқарли ўтди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.