Фориш туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Қаҳрамон Назаров 3-сектор ҳудудидаги “Оқтепа” ҳамда “Эгизбулоқ” маҳаллаларида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан сайёр қабуллар ўтказди. Сайёр қабуллар давомида аҳоли томонидан билдирилган мурожаатларни жойида ҳал этиш йўллари изланди.
Жумладан, “Оқтепа” маҳалласида 22 нафар фуқаролар иштирок этиб, 3 та муаммоли масалани, “Эгизбулоқ” маҳалласида эса 18 нафар фуқаролар иштирок этиб, 3 та муаммоли масалалар бўйича мурожаатлар қилишди.
Ушбу мурожаатларнинг 4 таси жойида ҳал этилди. Ўрганиш талаб этадиган 2 та мурожаат тегишли ташкилотларга топширилиб, ижроси назоратга олинди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.