Фориш туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, муносиб турмуш шароити яратиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги “Ўхум” маҳалласида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, доимий даромадга эга бўлишлари учун тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, маҳаллада яшовчи “Аёллар дафтари” га киритилган 5 нафар хотин-қизга ўзини ўзи банд қилиб, доимий даромадга эга бўлишлари учун маҳаллага тайинланган ҳоким ёрдамчиси Фарруҳ Шомуродов томонидан субсидия асосида тикув машинкалари топширилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.