Фориш туман 2-секторга бириктирилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан аҳоли муаммоларини уйма-уй юриб ўрганиш йўлга қўйилган.
Бу гал ишчи гуруҳ аъзолари 2-сектор ҳудудидаги “Гараша” маҳалласида бўлишиб, аҳоли муаммоларини уйма-уй юриб ўрганишди.
Ўрганиш жараёнида аниқланган аҳоли мурожаатлари юзасидан мутасадди ташкилотлар билан ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.