Фориш туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумида 42 470 тупдан зиёд турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш белгиланган.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда кўчат захиралари яратиш муҳим аҳамият касб этади. Бу ишларда миришкорлар, томорқа ер эгалари, боғдон ва деҳқонлар, корхона, ташкилот, муассасалар ходимлари фаоллик кўрсатишмоқда.
Тумандаги умумтаълим мактаблари ҳовлилари ва ён атрофларига ток ва терак қаламчалари экишга алоҳида эътибор қаратилган.
Уч-тўрт йил ўтиб, бугун экилаётган ток кўчатлари ва терак қаламчалари умумтаълим мактабларига қўшимча даромад манбаи бўлиб хизмат қилади.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.