Фориш туман прокурори Мирзараҳим Отақулов раҳбарлик қилаётган 2-сектордаги сектор раҳбари ташаббуси билан 50 сотих иссиқхона ташкил этилиб, вақтинча иш билан банд бўлмаган ёшларга, кам таъминланган оилаларга бўлиб берилган эди.
Иссиқхонадан самарали фойдаланиш, аҳолининг тадбиркорлик кўникмаларини ошириш мақсадида Жиззах шаҳрида кўп йиллардан буён иссиқхонадан гул етиштириб даромад олиб келаётган Шарофат опа Эргашева таклиф этилиб, аҳолига мастер класс дарслари ўтилди.
Шарофат опа Эргашева мастер класс дарсларида ушбу иссиқхонадан даромад олиш бўйича аҳолига тўлиқ тушунча берди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.