Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА ТУРИЗМ ИМКОНИЯТЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

ФОРИШ ТУМАНИДА ТУРИЗМ ИМКОНИЯТЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

03 май 2021 йил
60
0

Фориш туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Икром Матиев сектор ҳудудидаги “Дўстлик” маҳалласида бўлиб, туманнинг туризм имкониятларини муҳокама қилди.

Муҳокама жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Достон Жонадилов, тумандаги бир қатор корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди.
“Дўстлик” маҳалласи Можрум қишлоғидаги минг йиллик арчани нафақат республикамизда балки, чет давлатларда ҳам билишади. Туманга ташриф буюраётган ҳар бир сайёҳ ушбу минг йиллик арчани кўрмасдан, унинг ёнида суратга тушмасдан кетмайди.
Туман ҳокимининг шу минг йиллик арча атрофида “Дўстлик” маҳалласи аҳолиси билан бўлиб ўтган мулоқотида четдан ташриф буюраётган сайёҳларга хизмат кўрсатишни яхшилаш, шу йўл билан қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш ҳақида сўз берди.
Туман ҳокими қишлоқда сайёҳларга хизмат кўрсатиш учун меҳмон уйлари ташкил этиш, табиатга зарар етказмаган ҳолда минг йиллик арчага йўл олиб чиқиш, бу ерда турли хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш ҳақида сўз юритиш билан бирга, маҳалла аҳолисининг муаммоларини ҳам ўрганди. Уларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар