Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИ ВАКИЛЛАРИ ФОРИШ ТУМАНИ ЁШЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛДИ

САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИ ВАКИЛЛАРИ ФОРИШ ТУМАНИ ЁШЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛДИ

30 апрель 2021 йил
31
0

Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг доривор ва зиравор ўсимликлари етиштирувчиларини қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассиси Мирпўлат Акбаров томонидан Фориш туманида 1+1 доирасида ўқув семинари ташкил этди.

Туманимиз турли хил доривор ўсимликларни етиштиришга мос ҳудуд бўлиб, бу борада тадбиркорликни йўлга қўяётган ёшлар қўллаб-қувватланиб, уларнинг истагига кўра ер ажратиб бериляпти.
Тадбирда Мирпўлат Акбаров “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, доривор ўсимликлар етиштиришга қизиқишини ошириш ҳамда ушбу соҳада олиб борилаётган ишлар ва соҳани ривожлантиришга берилаётган имтиёзлар ҳақида кенг тушунча бериб, маҳорат дарсларини ҳам ташкил этди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар