Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЎЗИМИЗ ЯРАТГАН БОҒНИ, БЕПАРВОЛИГИМИЗ БИЛАН ЎЗИМИЗ НОБУД ҚИЛМАЙЛИК

ЎЗИМИЗ ЯРАТГАН БОҒНИ, БЕПАРВОЛИГИМИЗ БИЛАН ЎЗИМИЗ НОБУД ҚИЛМАЙЛИК

28 апрель 2021 йил
45
0

Ўтган йил баҳор мавсумида тумандаги «Оқтепа» маҳалласининг Тутак массивида туман ҳокимлиги, Жиззах вилоят прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоят туман Халқ қабулхоналари, туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси, ободонлаштириш бошқармаси, Э.Камолов номли, “Боғдон”, Амир Темур, «Қўлба», «Ўзбекистон» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда тумандаги барча корхона, ташкилот, муассасалар томонидан 16 гектарлик «Экопарк» ташкил этилиб, ушбу паркка 3500 туп турли манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилганди.
Ушбу паркдаги экилган ниҳолларни қуриб қолишини олдини олиш мақсадида Холиёр Бердиев ва жамоатчилик асосида ташкил этилган 15 нафар фуқаролар маҳаллалардан ажратилиб, челаклаб сув ташишиб, кўчатларни ривожлантириб олишди.
Аммо, бугун ушбу боғ қаровсиз ҳолда қолди. Натижада, ҳали ёз келмасдан айрим кўчатлар сувсизликдан қурий бошлади. Шу муносабат билан туманимизнинг барча фаолларига мурожаат қилиб, дарахтларни қуриб қолишининг олдини олишда амалий ёрдам беришларини сўрардим.
Эзгу мақсад билан ташкил этилган ушбу «Экопарк» сиз билан биздан келажак авлодларга, набира ва эвараларимизга ёдгорлик бўлиб қолсин!

Қобил ХИДИРОВ,
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати,

туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси бошлиғи.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар