Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

ФОРИШ ТУМАНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

02 апрель 2021 йил
23
0

Фориш туман ҳокимлиги катта мажлислар залида туманда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унга тумандаги умумтаълим мактаблари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, корхона, ташкилот, муассасаларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича масъуллари таклиф этилди.
Йиғилишни туман ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Ҳаким Тўйчиев кириш сўзи билан очиб, туманда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.
Йиғилишда вилоят маънавият ва маърифат маркази раҳбари Иқболой Умарова, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Шоҳида Домановлар сўзга чиқиб, туманда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш борасида олиб борилган ўрганишлар якунлари, йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш борасидаги таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар