Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАРДАН КЎЗ ЮММАЙЛИК

АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАРДАН КЎЗ ЮММАЙЛИК

02 апрель 2021 йил
18
0

Ижтимоий тармоқларда тумандаги ички ва давлат аҳамиятидаги автомобил йўлларнинг ҳолати ҳақидаги шеър тарқалди. Унда туман ҳудудидаги автомобил йўллар ҳолати баён этилган.
Албатта, йўл қуриш, таъмирлаш бу катта маблағ, сарф-харажат талаб этадиган иш. Фориш туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан берган маълумотга кўра 2020 йил давомида Фориш туман ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р36 “Жиззах – Янгиқишлоқ - Қизилча- Қизилқум” халқа автомобил йўлининг 24-114 километр оралиғида 7189,56 м2 қопламадаги йўлнинг бузилган қисмлари таъмирланди. 3000 м2 қопламада тексловчи қатлам ётқизиш ишлари бажарилди. 8 дона янгидан йўл белгиси, 54 дона йўналтирувчи устунлар ўрнатилди. 86,3 км. йўлнинг қатнов қисмига ётиқ чизиқлар чизилди. Мазкур йўлнинг 67-70 км. оралиғида 1512 пм. лоток деренаж ётқизилди, 42 дона ёритиш тармоқлари ўрнатилди, 768 пм. узунликдаги 256 дона ажратувчи тўсиқлар ўрнатилди. 1,850 км. узунликдаги пиёдалар йўлаги қурилди.
Бундан ташқари туман ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4 Р42 “Ғаллаорол - Қўйтош-Янгиқишлоқ” автомобил йўлининг 52-91 км. оралиғида таъмирлаш ишлари бажарилди. Ушбу йўлнинг 74-79 км. оралиғида 1064,07 м3 қум-шағал аралашмаси билан тўғриланиб, 5 километр қисмига 2604 м3 шебан ташилиб, 3,2 км. қисми асфальт қоплама ётқизилди.
Шу билан бирга 4 Р240 “Осмонсой-Учқулоч-Узунқудуқ-Янгиқишлоқ” автомобил йўлида, жорий таъмирлаш, 4Р34 “Жиззах-Фориш-Чимқўрғон” автомобил йўлида жорий таъмирлаш, 4 К 236 “Янгиқишлоқ-Банд” автомобил йўлида, 4 К 252 “Ғ.Ғулом-Болғали” автомобил йўлида, 4 Н249 “Осмонсой-Сайёд-Илончи” автомобил йўлида, 4Н1232 Эгизбулоқ автомобил йўлида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Туманда ўтган йилда инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағи ҳисобидан “Боғдон” маҳалласи Боғдон кўчасида 0,900 км, “Файзобод” кўчасида 435156,939 минг сўмлик 0,570 км. асфальт ётқизиш, “Гараша” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Қораабдол - Ғўроб – Гараша” автомобил йўлида таъмирлаш ишлари бажарилди.
Бутун дунёга хавф солиб, манаман деган ривожланган давлатларни инқироз ёқасига олиб келган пандемияга қарамасдан йўл қурилиши соҳасида туманимизда бор имконият ва маблағдан мақсадли фойдаланиб бир мунча ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда.
Жорий йилда ҳам 4 Р 36 автомобил йўлининг Амир Темур кўчасида 1,85 км. қисмида асфальтлаш ишлари, 200 пм. лоток ётқизиш, 200 пм. пиёдалар учун бетон йўлак қуриш ишларини амалга ошириш белгиланган. Бундан ташқари “Гараша”, “Ўхум” ва бошқа маҳалла фуқаролар йиғинларида “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастурлари доирасида ички йўлларни таъмирлаш борасида ҳам ишлар олиб борилади. Шунингдек, 2021 йилда “Тикланиш ва тараққиёт” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ички йўллар ва кўприкларни таъмирлаш белгиланган.
“Боғдон”, Амир Темур номли, “Қўлба”, “Учма”, “Илонли”, “Учқулоч”, Э.Камолов номли маҳаллаларда ҳам ички йўллар таъмирланади.
Халқимизда “Гапираётган гапингни ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир” деган ибратли ибора бор. Биз қанчалик овозимиз борича жар солиб, ўзимизни у ёқдан бу ёққа ташлаб, аюҳаннос солмайлик, ҳеч ким четдан келиб бизнинг камчилигимизни тўғрилаб, йўлимизни созлаб бермайди. Кам гапириб, кўп меҳнат қилсак, туман маҳаллий ва давлат бюджетига қанчалик кўп маблағ туширсак, йўлларимиз ҳам ўз-ўзидан равон бўлиб бораверади.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар