Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ОВОРАГАРЧИЛИКЛАР БАРҲАМ ТОПАДИ

ОВОРАГАРЧИЛИКЛАР БАРҲАМ ТОПАДИ

02 апрель 2021 йил
16
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Мазкур фармонда 2021 йил 1 июндан;
- 7 та турдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини (туғилиш, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралиш, ўлим, исм ва фамилияни ўзгартирш, оталикни белгилаш ҳамда фарзандликка олишни) қайд этиш;
- никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
- хорижга чиқиш биометрик паспортни расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилди.
Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда фуқаролик ҳолати даолатнома ёзувлари билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, ФҲДЁнинг ягона электрон архиви ахборот тизими орқали олинади.
Давлат хизматлари марказлари орқали хизматлардан фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ортиқча тўланган тўловлар соддалаштирилган тартибда Давлат хизматлари агентлиги томонидан бир иш кунида қайтариб берилади. Бунда қайтарилган маблағлар тегишли ташкилотдан фуқарони овора қилмасдан ундириб олинади.
Бундан ташқари Давлат хизматларидан фойдаланиш енгилаштирилди. Яъни 400 дан ортиқ қонун ҳужжатида белгиланган 18 турдаги маълумот ва ҳужжатларни аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиниши бекор қилинди. Ушбу ҳужжатлар ваколатли давлат органи томонидан “Электрон ҳукумат” платформаси орқали олиш тартиби жорий этилди.
2021 йил 1 майдан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун ариза-анкетани ва давлат божи тўловини электрон тарзда ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш йўлга қўйилди.
2021 йил 1 июндан бошлаб 16 ёшга тўлган шахсларга ID-карта беришда уларни солиқ тўловчи сифатида ва жамғариб бориладиган пенсия тизимида рўйхатдан ўтказиш бир вақтнинг ўзида амалга оширилади.
2021 йил 1 июндан бошлаб солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамидан фойдаланган ҳолда амалга оширишга ўтилади.
Давлатимиз раҳбарининг фармонида рақамлаштириш масаласига ҳам катта эътибор қаратилган. Хусусан, 2021 йил 1 июнга қадар давлат статистика органлари “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимига ўзларининг электрон тизимларини интеграция қилган ҳолда ушбу маълумотларни реал вақт режимида олади ва статистик ҳисоботларни шакллантиради. Шунингдек, фармон билан 2021 йил давомида давлат хизматларини кўрсатиш тартибини соддалаштириш бўйича 30 та банддан иборат “Йўл харитаси” тасдиқланган.

Шерзод ЭРМАТОВ,
туман адлия бўлими бошлиғи.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар