Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА “НАВРЎЗИНГ – ЯНГИ КУН, ЯНГИ ДАВРОНИНГ МУБОРАК, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!” ШИОРИ АСОСИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

ФОРИШ ТУМАНИДА “НАВРЎЗИНГ – ЯНГИ КУН, ЯНГИ ДАВРОНИНГ МУБОРАК, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!” ШИОРИ АСОСИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

18 март 2021 йил
90
0

Фориш туман маданият марказида “Наврўзинг – янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!” шиори асосида байрам сайли тантаналари ўзгача тарзда ўтди.
“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан туман Маданият маркази санъаткорларининг театрлаштирилган катта байрам концерт дастури тайёрланиб, туман аҳолисига намойиш этилди. Томоша дастурида уйғониш фасли бўлмиш баҳор фаслининг келганини акс эттирувчи “Кўклам келди, Наврўз келди” “Хуш нафасли баҳор келди”, “Она ватан дилбандлари”, “Тилларда достон Наврўзим”, “Бағри кенг ўзбегим она диёрсан”, “Хуш келибсан Наврўзи олам” номли бадиий дастурларида маданият марказларида ташкил этилган бадиий хаваскорлик тўгараклар иштирокчилари, “Тоғ шалоласи” ва “Парвоз” ашула ва рақс халқ ансамбли, “Боғдон гуллари” фольклор этнографик халқ ансамбли, “Кичкинтой” халқ хаваскорлик қўғирчоқ театри ҳамда туман бадиий хаваскорлари ижросидаги бадиий чиқишлар, томошалар, куй-қўшиқлар, рақслар намойиш этилди. Байрам томошалари туманимиз аҳолисига, томошабинларга бирдек манзур бўлди.

Шуҳрат ҚЎНИШЕВ, туман маданият бўлими бош мутахассиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар