Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » “АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

05 февраль 2021 йил
61
0

Фориш тумани “Боғдон” шаҳарчасидаги маданият марказида "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш.

Уларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш ва тегишли тавсиялар бериш мақсадида тумандаги 1-сектор ҳудудидаги "Боғдон", "Қўлба" ва Амир Темур номли маҳаллаларнинг хотин-қизлари билан мулоқот ташкил этилди.
Мулоқотда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Гавҳар Беркинова ва халқ банки бошқарувчисининг аёллар тадбиркорлиги бўйича ўринбосари И.Мирзаевалар хотин-қизлар томонидан билдирилган мурожаатлар ва саволларга жавоб беришди. Учрашувда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлардан жами 40 та муаммоли масалалар кўтарилди. Жумладан, уларнинг 15 таси банкдан кредит олиш ва тадбиркорклинк йўлга қўйиш, 7 та мурожаатда фарзандларига жарроҳлик амалиётида амалий ёрдам кўрсатиш, 4 та мурожаат уй-жой таъминоти, 10 та мурожаат ишсизлик, 1 та мурожаат уй-жойни кадастрдан ўтказиш, 1 та мурожаат электр таъминотидаги муаммолар, 2 таси фарзандига контракт тўловида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Барча мурожаатлар бўйича тегишли тартибда тавсия ва маслаҳатлар берилди. Мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар