Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШЛАР БУЗИБ ТАШЛАНДИ

НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШЛАР БУЗИБ ТАШЛАНДИ

04 февраль 2021 йил
28
0

Кўрилган чора-тадбирлар ҳамда аҳоли ўртасида олиб борилган тарғибот ва тушунтириш ишларига қарамай туманда айрим фуқароларимиз томонидан ҳали ҳам қишлоқ хўжалигига мўлжалланган захирадаги ерларни ноқонуний эгаллаб олиш, у ерларга уй-жой ва бошқа бинолар қуриш ҳолатлари давом этяпти.
Туман прокуратураси, мутасадди ташкилотлар, “Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси ва Фориш туман бўлими, Ер ресурслари ва давлат кадастри вилоят бошқармаси ва туман бўлими, тумани ҳокимлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги бўлими биргаликда тумандаги “Оқтом” МФЙда Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан оқилона самарали фойдаланиш ҳолатлари бўйича ишчи гуруҳи тузилиб, тегишли тартибда мониторинг ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар натижасида маҳалладаги бир гуруҳ фуқаролар жумладан, Элёр Бобонов, Матлуба Чуманова, Аброр Қўлдошев, Расул Эрманов, Фарида Муҳаммадиева, Баҳодир Рустамов, Алишер Мирзабеков, Абдурасул Камоловлар томонидан “Оқтом” МФЙ ҳудудидаги туман захира ерларининг 2083-контуридаги яйлов ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланиб, ноқонуний равишда қурилган уй-жой, молхона, уй-жой қуриш мақсадида пойдевор қурганликлари ҳамда пойдевор учун тош тўкиб олганлик ҳолатлари аниқланди. Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60-моддаси 2-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Яқинда “Оқтом” маҳалласида сайёр суд ўтказилиб, ноқонуний қурилган қурилмаларнинг барчаси бузиб ташланди.
Шунингдек, маҳаллада ташкил этилган сайёр суд мажлисида фуқаролар Элёр Бобонов, Матлуба Чумановаларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар