Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ДЕПУТАТ ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

ДЕПУТАТ ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

02 февраль 2021 йил
52
0

Фориш туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова халқ билан учрашиб, мулоқот ўтказди.

Жумладан, у туманнинг “Боғдон”, Э.Камолов номли маҳалланинг Порашт қишлоғи, энг чекка ҳудуд ҳисобланган “Ўхум” маҳалласида ҳам бўлиб, уйма-уй кириб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганлар билан учрашиб, суҳбатлар ўтказди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан муҳокама этилаётган янги қонунлар ҳақида сўзлаб бериб, одамларнинг фикр-мулоҳазалари билан қизиқди.

Зулайҳо Акрамова Фориш туманига ташрифи давомида аҳолига маданий, тиббий хизмат кўрсатиш, спортни ривожлантириш борасидаги амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Бир нечта кам таъминланган оилалар холидан ҳам хабар олиб, уларга ўз совғаларини топширди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар