Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЁШЛАР ДАРДИ, БАРЧАМИЗНИНГ ДАРДИМИЗ

ЁШЛАР ДАРДИ, БАРЧАМИЗНИНГ ДАРДИМИЗ

28 январь 2021 йил
57
0

Туман ҳокими 1-сектор раҳбари Икром Матиев ва туман давлат хавфсизлик хизмати раҳбарияти «Учма» маҳалласи ҳудудидаги Сафарота қишлоғидаги 17-умумтаълим мактабида ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларга ечим топиш мақсадида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Очиқ мулоқотда тумандаги бир қатор корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирок этди.

Сайёр қабулда 50 нафардан зиёд ёшлар иштирок этиб, 27 та муаммолар юзасидан мурожаат қилдилар.Мулоқот жараёнида Рўзимурод Холдиев, Элёр Намозов, Жалол Болибеков, Имомали Деҳқонов, Абдурашид Раимқулов, Шохсанам Алибекова, Нурсултон Тишлиқов, Гулмира Бахриева ва бошқалар ер ажратиш, банкдан кредит олиш, узумчилик ва боғдорчилик ташкил этиш, асаларичилик, чорвачилик, сабзавотчиликни йўлга қўйиш юзасидан мурожаат қилдилар. Учрашувда ёшларни тадбиркорликка йўналтириш, иш билан таъминлаш, қишлоқда аёллар учун тикув цехлари, сартарошхона, этикдўзлик ва шу каби аҳолига маиший хизматлар кўрсатиш шохобчаларини очиш юзасидан тавсиялар берилди.
Очиқ мулоқот баҳс-мунозаралар, савол жавобларга бой тарзда ўтди. Мавжуд муаммоларнинг жойида ўз ечимини топгани барча учун бирдек аҳамиятли бўлди.

Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар