Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ХАЛҚ ДАРДИГА ДАРМОН БЎЛИБ

ХАЛҚ ДАРДИГА ДАРМОН БЎЛИБ

27 январь 2021 йил
47
0

Халқимизда касални даволагандан кўра унинг олдини олган маъқул, деган ибратли гап бор. Аҳоли тиббий маданиятининг юқори бўлиши, шахсий гигиенага риоя қилиши ва ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиб туриши кўпгина касалликларнинг олдини олишда муҳим омил ҳисобланади.
Юртимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиланишлар натижасида касалликлар профилактикасига алоҳида эътибор қаратиляпти. Айниқса, республикамиз ва вилоятимиздаги малакали шифокорларнинг қишлоқларимизга келиб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, йўл-йўриқ ва маслаҳатлар бераётгани халқимизга кўпгина қулайликлар туғдирмоқда. Уларни харажатга қолиб, шаҳарма-шаҳар оввора-ю сарсон бўлиб юришларининг олди олинмоқда.

1-сектор ҳудудидаги «Ўхум» маҳалласида туман ҳокими Икром Матиев ташаббуси билан тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрикда Республика ихтисослаштирилган кордиология илмий амалий тиббиёт маркази Жиззах вилоят филиали шифокори Алишер Тўраев, РИО ва РИАТМ мамолог врачи Шаҳноза Ҳасанова, вилоят перинатал маркази гинекологи Сабо Юсупова, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокорлари терапевт Ғофур Мислибоев, нейрохирург Дилшод Урдушев, РИДК ва ҚИАТМ вилоят филиали директори Музаффар Юлдошев, туман тиббиёт бирлашмаси УЗД шифокори Жавоҳир Бегиевлар маҳалла аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказдилар.

Маҳалла аҳолисининг икки юз нафардан зиёд болалар, хотин-қизлар ва кекса ёшдаги фуқаролари тиббий кўрикдан ўтди.
Тиббий кўрик давомида аниқланган касалликлар бўйича республика, вилоят ва туман шифохоналарига амбулатор ва стационар даволаниш учун йўлланмалар берилди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар