Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЙИЛ САРҲИСОБИ: ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА САНОАТ КЎРСАТКИЧЛАРИ

ЙИЛ САРҲИСОБИ: ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА САНОАТ КЎРСАТКИЧЛАРИ

25 декабрь 2020 йил
69
0

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрда “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848 -сонли фармони қабул қилинди. Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда изчил ишлар олиб бориляпти.
Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз ички бозорини товар ва хизматлар билан таъминлашда, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини оширишда, ресурсларни оқилона тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланишда, ижтимоий гуруҳлар даромадларининг номутаносиблигини камайтиришда, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни яхшилашда катта аҳамиятга эга бўлиб, ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий катализатори ҳисобланади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бозор конъюнктураси ўзгаришларига ҳам, истеъмолчи талаби ўзгаришларига ҳам тез мослашишга қодир бўлиб, истеъмол бозоридаги мувозанатни ушлаб туришда муҳим роль ўйнайди. Шунингдек, рақобат муҳитининг шаклланишига хизмат қилади.
Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига Жиззах вилоятида саноат соҳаси бўйича
3427 та (фермер ва дехқон хўжаликларисиз) тижорат корхоналари фаолият юритаётган бўлса, шундан 99,1 фоизи кичик бизнес субъектлари ҳиссасига тўғри келади. 2020 йил январ-ноябр ойларида саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 5060,6 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан физик хажм индекси 107,5 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, ишлаб чиқаришдаги саноати умумий ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши - 91,1 % ни, тоғ-кон саноати ва очиқ конлар улуши – 2,4 % ни, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш улуши – 5,5 % ни, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилиш улуши – 1,0 % ни ташкил этди.
Халқ истеъмол маҳсулотлари хажми жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида
2373,1 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 109,1 % га ўсган бўлиб, жами саноатдаги улуши 46,9 % ни ташкил этди. Халқ истеъмол маҳсулотлари таркибидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши 34,1 % ни ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари эса 65,9 % ни ташкил этди.
Ҳисобот даврида кичик бизнес субъектлари томонидан 3180,4 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, унинг умумий ишлаб чиқариш хажмидаги улуши 62,8 % ни ташкил этади.

Жиззах вилоят статистика бошқармаси саноат статистика бўлими.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар