Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҲАР БИРИМИЗНИНГ БУРЧИМИЗ

ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҲАР БИРИМИЗНИНГ БУРЧИМИЗ

06 август 2020 йил
107
0

Туман экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш инспекцияси томонидан туман ҳудудида табиатни муҳофаза қилиш қонунларига риоя этилиши юзасидан мунтазам мониторинг рейдлар ўтказиб келинмоқда. 2019 йил давомида 211 нафар фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий жарималар қўлланилди.
2020 йилнинг ўтган даври мобайнида туман ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этган 232 нафар фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий иш қўзғатилиб, жарима жазолари қўлланилди. Туманнинг “Учма”, “Учқулоч”, “Қизилқум”, “Эгизбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинларида инспекция ходимлари томонидан тадбирлар ташкил этилиб, аҳолига экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш борасидаги қарор ва қонунлар тушунтирилди. Амалга оширилган тарғибот тадбирларига қарамай, айрим юртдошларимиз томонидан табиий бойликлар (қум, шағал, тош, тупроқ ва бошқалар)ни ковлаб, қазиб олиб кетаётганлик ҳолатлари ҳамон учраб турибди.
Қадимдан ота-боболаримиз қабристонларни азиз деб ҳисоблаб, ота-боболар руҳини безовта қилмайлик деб, унга дахл қилишни ўзларига ор деб билишган. “Гараша” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар А.Лутфуллаев, Б.Норхўжаев, М. Саломовлар томонидан “Гараша” қабристонининг ёнидан ўз уйини қурилишига ишлатиш мақсадида ноқонуний равишда тупроқларни ковлаб олганлиги ҳамда табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатганлиги сабабли уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 95-моддасига асосан маъмурий иш қўзғатилди.
Бундан ташқари тумандаги аксарият маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли томонидан табиий сув объектлари (сой, булоқ)ни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, полиэтилин қувур орқали ўз хонадонларига сувни олиб келганлик ҳолатлари аниқланмоқда. Бу ҳолат эса Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 74-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганлигидан далолат беради. Жорий йилда бундай ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларнинг 27 нафарига нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, жарима жазоси қўлланилди.
Белгиланган қонун ҳужжатларига мувофиқ ичимлик сув истеъмоли учун туман экология инспекциясини хабардор қилган ҳолда, низоли бўлмаган ҳолатда шахтали қудуқ қазиш, ўз эҳтиёжлари учун ишлатишга туман ҳокимининг қарори асосида ер майдони ажратилиши лозим.
Ҳозирги пайтда маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний уй-жой ва бошқа қурилишлар қилинмоқда. Бундай ноқонуний қурилишларни амалга ошираётган ва оширган фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 68-моддаси 1-қисми ва бошқа тегишли моддалар билан маъмурий жазо чораси қўлланилиши қонун ва қонун ости ҳужжатларида назарда тутилган.
Шундай экан ҳар бир фуқаро ҳар қандай фаолиятни амалга оширишда қонун ҳужжатларига риоя этиши, қонун устуворлигини таъминлаши шартлигини ёдда тутиши лозим.

Қобил ХИДИРОВ,
халқ депутатлари туман Кенгаши раиси ўринбосари,

туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

назорат соҳасидаги инспекцияси бошлиғи.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар