Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туман ҳокими сайёр қабул ўтказди

Фориш туман ҳокими сайёр қабул ўтказди

24 июнь 2020 йил
135
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори мамлакатимизда барқарор тараққиётга эришиш, аҳоли фаровонлигини янада оширишга қаратилган муҳим ҳужжат ҳисобланади. Унинг ижросини таъминлаш бугуннинг муҳим талабидир.
Қарорда белгиланганидек, аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизм ва самарали усуллари жорий этилмоқда. Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш, фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашда сайёр қабулларнинг ўз ўрни бор.
Шу куни тушдан кейин туман ҳокими Абдивали Мустанов «Эгизбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам сайёр қабул ўтказди.

Тадбирни бошқарган туманимиз раҳбари қатнашчилар эътиборини сайёр қабуллар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мансабдор шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашдаги масъулиятини оширишда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. Фуқароларнинг мурожаатлари эътиборсиз қолмаслиги, тегишли ташкилотлар томонидан ечиб берилишини таъкидлади.
Шундан сўнг сайёр қабулга тумандаги корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари жалб этилди.
Сайёр қабулда иштирок этган фуқаролар томонидан йўлларни таъмирлаш, яроқсиз ҳолга келиб қолган электр тармоқларини алмаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ишга жойлаш, тижорат банклари томонидан кредит олишда кўмаклашиш каби муаммоларни ўртага ташлашди.
Сайёр қабулда бир қатор мурожаатлар жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари ижро этиш учун назоратга олинди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар