РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 9-декабр куни Жиззах вилояти “Миллий телерадио канали” орқали эфирга узатилган Фориш тумани “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Р.Худойбердиев ва бошқаларни электр энергияси таъминоти ва ички кўчаларни шағаллаштириш масаласида йўллаган мурожаатлари юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жиззах вилояти шахар ва туманлари Маҳаллалари инфратузилмасини яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига асосан Фориш тумани “Ўзбекистон” МФЙ ҳудуди инфратузилмасини яхшилаш мақсадида “Обод махалла”, “Обод кўча” ва “Обод хонадон” дастурига киритилган.
“Ўзбекистон” МФЙ ҳудуди инфратузилмасини яхшилаш бўйича “Обод махалла”, “Обод кўча” ва “Обод хонадон” дастурини амалга ошириш учун буюртмачи Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати инжинеринг компанияси” ДУК томонидан “Shaffof qurilish” миллий ахборот тизимига жойлаштирилиб, электрон тендерда “Ғorish Stroy” МЧЖ ғолиб деб топилган.
Ушбу қурилиш таъмирлаш ишларини бажариш муддати 60 кун этиб белгиланган, яъни 2024 йил 25-декабр.
Бугунги кунда “Ғorish Stroy” МЧЖ томонидан лойиҳа-смета хужжатларига асосан “Ўзбекистон” МФЙ “Ғазалкент” кўчасига 1 дона 250 кВА трансформатор пункти ўрнатилди ва бетон таянч устунларини ўрнатиш ҳамда 1500 метр 0,4 Кв электр хаво тармоғи тортиш ишлари амалга ошириляпти.
Шунингдек “Ўзбекистон” МФЙ “Боғишамол” кўчасида 270 метр узунликдаги ички йўлга қум-шағал аралашмаси ётқизиш режалаштирилган ва ушбу қурилиш ишларини тез фурсатда бошланиши таъминланади.
Ф.Амиров,
Фориш туман ҳокимининг ўринбосари.