Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФАРЗАНДЛАР ОТА-ОНА МЕҲРИГА ЗОР БЎЛМАСИН

ФАРЗАНДЛАР ОТА-ОНА МЕҲРИГА ЗОР БЎЛМАСИН

27 февраль 2024 йил
110
0

Олий Мажлис жамоат фонди гранд лойиҳаси доирасида

Дунё ўзгараяпти, одамларнинг ўйлаш тарзи, ҳаётни тушуниши ўзгармоқда. Оила деган муқаддас даргоҳнинг қиймати ҳам ўзгариб бормоқда. Минг афсуслар бўлсин, оила деган буюк неъмат, буюк қўрғонга ҳам дахл қилинаётир. Оиланинг бузилиши – энг аввало кўнгилларнинг вайрон бўлиши.

Бугун мамлакатимизда 9 606 001 та оила бор, 2023 йил январь – июль ойларида 10 393 та янги оила пайдо бўлган. Бироқ, 2023 йилнинг шу даврида 29 816 та оила расман ажрашган. Бунинг натижасида 22 мингдан ортиқ бола ота ёки она меҳридан маҳрум бўлган. Бу шунчаки рақам эмас, у тирик етимлар сони, уларнинг кўнгил оғриқлари, азобланган руҳияти, меҳрга зор қалби дегани.

Афсуски, оила таназзулининг оғир юки ҳеч нарсани англамай, мўлтираб турган митти кўзларнинг нозик елкаларига тушмоқда. Шунча норасида бугун тирик етимликни мурғак танларида ҳис қилаётгани миллат сифатидаги энг катта фожеамиз эмасми?

– Оилавий ажримларнинг сабаблари кўп. Бунга уй масаласи, ишсизлик, ёшларнинг ҳаётга тайёр бўлмай оила қуриши, эр ёки хотиннинг ишлаш учун бошқа мамлакатга кетиб қолиши, бепуштлик, оилада маънавий-ахлоқий муҳитнинг ёмонлиги, оилага бошқа шахсларнинг аралашуви сабаб бўляпти, – дейди фуқаролик ишлари бўйича Фориш тумани суди раиси Эркин Умурзоқов.

– Ажримларни таҳлил қилганимизда ажримларнинг 50 фоизи эр-хотиннинг бир-бирини тушуна олмаслиги, ҳаётга, оилага енгил қараши сабаб эканлиги маълум бўлмоқда. Айрим қайнота-қайноналарнинг ўзлари насиҳатга муҳтож. Ёш оилаларнинг ажралиб кетишини индамай кузатиб туради.

Яна бир муаммо – яширинча шаръий никоҳларнинг борлиги. Бу ҳам турли муаммоларни келтириб чиқараяпти. Бугун ҳар бир юртдошимиз бу муаммони ечими ҳақида ўйлаши ва уни бартараф этишга интилиши керак.

Аввало ота-оналар фарзандлари тарбиясида масъулиятли ва адолатли бўлиб, фарзанди ўғилми-қизми қатъий назар унга инсоний фазилатларни, эзга қадриятлар ва анъаналарни сингдирса, келажакда улардан муқаддас ришта бўлмиш никоҳ ва сакинат қўрғони оилани қадрловчи инсонлар етишиб чиқиши шубҳасиз. Барчамизга маълумки, болалар эшитганини эмас, кўрганини қилади. Фарзандларимизни ёшлигидан бошқа инсоннинг (у хотини бўладими, фарзанди ёки ота-онаси….) ҳаётига хавф солиш, унга жисмоний ёки руҳий азоб бериш мумкин эмаслигини ўргатишимиз зарур. +излар таълимига беэътибор жамият бутун миллат тақдирига беэътибор жамиятдир. Шундай экан, қизларни ўқитиш, ўзлари қизиққан соҳа бўйича билим олишига шароит яратиш билан баробардир. +изларга ҳаётда ҳар қандай муаммонинг ечими борлигини ва оиладаги муносабатларни ўзгартириш учун ҳамма вақт чора топиш мумкинлигини, бунда мутахассислар ёрдам бера олишини тушунтириш лозим.

Аёллар давлатнинг ҳимоя ва ёрдамига доим муҳтож, бу ўринда аёлларга психолог хизматлари бепул йўлга қўйилиши, тўғри маслаҳат бера оладиган мутахассислардан иборат аноним ташкилотлар фаолиятини кенгайтириш лозим.

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда ҳам кўнгилли ёрдам берувчи каналлар бор, бунга «Сукут сақлама» лойиҳасини мисол қилиб келтириш мумкин.

Энг муҳими, ёшларга тўйдан аввал оила муқаддаслиги ҳақида тушунча бериш, бу борадаги бурч ва масъулиятни тўғри англатиш билан бўлажак эр-хотиннинг айрим масалалардаги қарашларини тартибга солиш мумкин. Балки динимиз ва қадриятларимиз асосида ўтказиладиган бу суҳбатларга имомларни, фозил кишиларни бириктириш мақсадга мувофиқдир? Умуман, оила илмини мактабдан бошлаб ўргатиш таклифи ҳам кўп бора жамоатчилик муҳокамаларида айтилган.

Мамлакат ҳам, эл-у юрт ҳам оиладан бошланади. +айси жамиятда оила бутунлиги устувор бўлса, ўша жамият маънан бутун, ахлоқан юксак, меҳр-оқибатли жамият бўлади. Битта оила бузилса, бутун жамиятдан дарз кетади. Никоҳ шунчаки расмиятчилик эмас, балки бўлажак эр ва хотиннинг яратган олдидаги муқаддас қасамидир. Шу боис бу ваъдага эркак ҳам аёл ҳам баб-баравар масъулдирлар.

Оилани асраш аввало жуфтликнинг бир-бирини тушунишидан бошланади. Бир-бирини тушундиларми, бас, шунда меҳр-муҳаббат ҳам пайдо бўлади. Эр ва хотин бир-бирини тушунса, бир-бирини асраб-авайлайди, оиласини азиз тутса, юзи ёруғ бўлади. Муқаддас қўрғон – оилани асраб қола олади.

Рашид КАРИМОВ.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар